06 Декабрь 2018
“Бебахт орзулар ёхуд Ёдгор” номли драматик спектакли намоийш этилди

Навоий вилояти Учқудуқ тумани Маданият бўлимида илк маротаба тумандаги “Учқудуқ” маданият саройида “Бебахт орзулар ёхуд Ёдгор” номли драматик спектакли намоийш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги №9-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Маданият бўлимига қарашли “Қизилқум” маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан марказ ижодий ходими театр тўгарак раҳбари Нодирбек Фатуллаевнинг сценарийси асосида илк маротаба тумандаги “Учқудуқ” маданият саройида “Бебахт орзулар ёхуд Ёдгор” номли драматик спектакли намоийш этилди.

Ушбу спектакль ҳозирги кунда айрим хонадонларда бўлаётган оилавий муаммолар, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш, гиёҳванд моддаларига ружу қўймаслик, турли диний экстремистик оқимларга тушиб қолмасликни олдини олиш ва шу қаторда фарзанд бахтидан ўз ғурурини устун қўйиб, орзу-хаваслар гирдобига берилиб, фарзандини бахтсиз қилаётган ота-оналарнинг ҳатолари тўғрисида саҳналаштирилган.

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45