06 Декабрь 2018
Конституцияси-давлатнинг асосий қонуни

1992-йил 8-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши сессиясида Конституция қабул қилинди. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси қабул қилинган кун махсус қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни-умумхалқ байрами, деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси давлатнинг асосий қонуни бўлиб, конституциявий тузум, давлат қурилиши асосларини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини белгилаб беради, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти органларини тузишни тартибга солиб туради, сайлов тизимини жорий этади, давлат рамзларини белгилайди ва Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибини мустаҳкамлаб қўяди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принципларининг бири;

- Маънавий қадриятлар: эзгулик ва адолатга ишонч; аждодлар хотирасини эъзозлаш; инсонпарварлик; тинч ҳаётга интилиш; суверен давлатчиликнинг эълон қилиниши.

- Ватанпарварлик ва фуқароликка садоқат: ватанни севиш ва эъзозлаш; ҳозирги ва келажак авлодлар олдида масъулиятни ҳис қилиш; ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниш; аждодларнинг маданий меросини авайлаб асраш.

- Демократик кадриятлар: инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлиги; демократия идеаллари; фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликка интилиш; мустақиллик ва маънавий баркамоллик мафкураси.

Мазкур Конституция принципларини ўсиб келаётган ёш авлод ҳаётида кенг тарғиб қилиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари шу йил 6-декабр куни Нукус шаҳри 32-сонли ўрта таълим бериш мактабида тадбир ташкиллаштирди. Тадбирга Нукус шаҳар хокимлиги судининг судьяси Нурлепесов Амир, Нукус шаҳар Ички ишлар бошқармасининг хуқук бузувчиликнинг олдини олиш бўлимининг профилактика инспектори Караматдин Аяпов иштирок этди.

Улар мактаб ўқувчилари орасида ҳуқуқ бузувчиликнинг олини олиш бўйича бир қанча кўрсатмалар берди, шунингдек ҳозирда ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан тўғри фойдаланиш, юртимизда бўлаётган янгиликлар билан таништириш жумладан, Қорақалпоғистонда энг биринчи Президент мактаблари очилишини айтиб ўтди. Бундай янгиликларни эшитган мактаб ўқувчиларида катта қизикиш уйғотти. Учрашув якунида музей ходимлари томонидан ташкиллаштирилган кўчма кўргазма томоша килинди. Кўргазмага музей этнография бўлими вактинча фондида сакланаётган экспонатлар намойишга қўйилди.

Бундай тадбирлар асосида ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фанга, халқ хизматига, хунарга, санъатга мехр қўйиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли қилиб ўтқазишни йўлга қўйишни шакллантиришдан иборат.

Охирги янгиланиш: 14.12.2018 | 11:04