31 Декабрь 2018
Сайёҳлар учун яна бир қулайлик

Бугун Хива Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонасида ООО "Interactive system" фирмаси билан хамкорликда Кўхна арк саройи - "Қадим Хоразм тарихи" кўргазмасида сайёхлар учун аудиогид хизмати ишга туширилди.

Ушбу тизим шаҳримизга келаётган чет эллик ва махаллий сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратади. Жумладан якка тартибда ташриф буюрган ёки уюшмаган сайёхлик гурухлари аудогидлар ёрдамида шаҳримиз тарихи ва унда жойлашган кўргазмалардаги экспонатлар хақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида ахборот олишларига имконият яратади. Келгусида тизимга француз, испан, немис, италян, япон ва хитой тиллари қўшилиши келишиб олинди.

Бундай тизимларни яна "Хива хонлиги тарихи", "Жоме масжиди", "Хоразм мусиқа тарихи", "Хоразм хунармандчилиги тарихи" ва "Хоразм амалий санъати" музейларига ўрнатиш режалаштирилди.

Бундан ташқари ҳамкоримиз билан "Зарбхона", "Хоразм мусиқа тарихи" ва "Худойберган Девонов фотокургазмасига" 3D реалликга асосланган интерактив голографик тизим ўрнатилишини лойихалаштириш ва 2019 йил иккинчи чорагида ишга туширилиши келишилди.

 

Охирги янгиланиш: 22.01.2019 | 13:14