11 Январь 2019
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Самарқандда

Жорий йилнинг 10 январь куни Самарқанд шаҳридаги вилоят қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанд вилоятидаги маданият ва санъат муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

Маданият вазири йиғилишни очиқ мулоқот шаклида ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳияти ва соҳа вакилларининг бу борадаги вазифалари хусусида айтиб ўтди.

Самарқанд доимо ўзининг бетакрор санъати ва республикамиз маданияти ривожига муносиб хисса қўшиб келган. Шу боис вилоятнинг бу йўналишдаги ишларини янада ривожлантириш, соҳага инновацион янгиликларни киритиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш вазифалари қўйилди.Учрашув ўзаро савол-жавоб тарзида ўтди.

Тадбир сўнгида соҳада алоҳида ютуқларни қўлга киритган маданият муассасаларига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Охирги янгиланиш: 19.03.2019 | 18:53