11 Январь 2019
“Арк” вилоят ўлкашунослик музейида аудиогидлар жорий  этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида маданий мерос объектлари ва давлат музейларида смарт-технологияларини тадбиқ қилиш мақсадида,  Бухоро давлат музей - қўриқхонаси тизимидаги “Арк” вилоят ўлкашунослик музейида Маданият вазирлиги томонидан смарт технологиялари, яъни аудиогидлар жорий  этилди.

Арк қўрғони ҳақида маълумот берувчи экскурсия матнлари ўзбек, рус, инглиз тилларида тайёрланиб, овозлаштирилди. Тизим 9 бўлимдан иборат бўлиб Арк қўрғони тарихи  ва ундаги экспозициялар, экспонатлар тўғрисида маълумот беради. Ушбу инновацион технологиянинг афзаллик жиҳати уни буюртма қилган саёҳатчи Арк қалъаси тарихи ҳақидаги аниқ ва асосланган тарихий маълумотларга ҳамда вилоят ўлкашунослик музейида намойишга қўйилган ноёб, нодир ашёлар тўғрисида маълумотларга  эга бўлади.

 

Охирги янгиланиш: 19.03.2019 | 18:53