11 Январь 2019
"ЭҲТИРОМ" - 2018

12 январда Маданият вазирлиги томонидан юртимизда фаол ва сермаҳсул ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда ўз ижодий тажрибалари билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида “Эҳтиром” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, меҳнатлари эътироф этилиб, эл-юртнинг юксак эҳтиромига сазовор бўлган санъат ва маданият кишиларининг меҳнатини муносиб тақдирлаш ҳамда ёшларга ибрат қилиб кўрсатишдан иборат. 

“Эҳтиром” мукофоти билан тақдирлаш анъанага айланиб,  у “Театр, кино ва оммавий томошалар”, “Эстрада, анъанавий, опера хонандалик, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидение”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби 5 та йўналишда тақдим этилади.  Бу йилги "Эҳтиром"-2018 мукофотини  тақдирлашда ижодкорларнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш жараёнига эътибор қаратилади. 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 20:08