11 Январь 2019
Мардлар қўриқлайди Ватанни!

Қашқадарё вилоят маданият бо Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Жанубий Ғарбий Махсус Ҳарбий Округи, ҳамкорлигида 2018 йил 11 январь куни Қарши шаҳар маданият марказида жойлардаги маданият марказлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар вилоят кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур кўрик-танлов икки босқичда 2 та гуруҳга: 1-гуруҳ 7 ёшдан 18 ёшгача, 2-гуруҳ 19 ёшдан 30 ёшгача бўлинган холда ташкил этилиб, биринчи босқич туман ва шаҳар босқичлари 2018 йил 4 январдан 8 январга қадар туман ва шаҳар марказларида, иккинчи босқич вилоят босқичи 11 январь куни Қарши шаҳрида ташкил этилди.

Танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган 30 нафар номзодларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан Низом талаблари асосида кўриб чиқилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуни ҳулосасига кўра 1-гуруҳ 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 1-ўрин Қарши туманидан Исломбек Икромовга, 2-ўрин Яккабоғ туманидан Ферузбек Тошмуродовга, 3-ўрин Шаҳрисабз шахридан Достон Абдувоитовга, 2-гуруҳ 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 1-ўрин Деҳқонобод туманидан Мехроншох Бекназаровга, 2-ўрин Шахрисабз туманидан Фаёзиддин Норқобиловга, 3-ўрин Шаҳрисабз шахридан Ҳасан Ҳусан Норбобоевларга берилди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга вилоят маданият бошқармасининг диплом-фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Охирги янгиланиш: 22.01.2019 | 10:24