11 Январь 2019
“Муҳофазага олинган табиий ҳудудлар ва қўриқхоналар” мавзусида фотокўргазма ташкил этилди

Ўзбекистон Давлат табиат музейида 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ Олий қумондонлик мухандислик билим юрти курсантлари ва аскарлари ҳамда Тошкент ахборот технологиялари Университети махсус факультети курсантлари иштирокида Миллий ғоя тарғиботи борасида экологик, маънавий-маърифий йўналишдаги “14 январь - Ватан химоячилари куни”га бағишлаб “Мухофазага олинган табиий ҳудудлар ва қўриқхоналар” мавзусида фотокўргазма ташкил этилди.

Кўргазмадаги фото суратларда Ўзбекистоннинг муҳофазага олинган табиий ҳудудлари, ўсимлик ва ҳайвонот олами, ноёб биологик ресурслари, бир сўз билан айтганда она юртимизнинг бой табиати қисман бўлсада юзага чиқади. Бу эса, бизнинг инсон сифатида шакллантирувчи табиат омилларини ўрганишда, табиатнинг бир бўлаги эканимизни масъулият билан ҳис этишга, чуқурроқ англашга ундайди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиат мутаносиблигини сақлашда бетакрор, фавқулодда муҳим ўрин тутишини, улар экологик барқарорлик ва инсон яшаши учун зарур шароитни сақлаш билан боғлиқ бўлган табиий экотизимлиги борасида маълумотлар берилди. Тадбир хар томонлама мазмунли бўлиб, Ўзбекистон Давлат табиат музейининг тарихи ва экспонатлари билан ташриф буюрувчилар таништирилиб маълумотлар берилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 22.01.2019 | 13:14