11 Январь 2019
Ватанимга таянчман

Жорий йилнинг 10 январь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида "Ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан "Ватанимга таянчман" мавзусида улуғ ватан уруши, афғон уруши қатнашчилари ҳамда жамоатчи фахрийлар иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда улуғ ватан уруши қатнашчиси Ҳ.Турсунов, афғон уруши қатнашчилари Ў.Бобоқулов, А.Раҳматов, К.Ғиёсов ва Э.Набиевлар иштирок этишди.

Шунингдек ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари туман мудофаа бўлими бошлиғи Ғ.Шукуров, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Б.Бобоқулов, ЎзМТДП туман кенгаши раиси Т.Ёқубов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси ўринбосари У.Рўзиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ю.Насуллаевлар иштирок этиб, ватанимиз тинчлигини осоишталигини асраш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватан парварлик руҳида тарбиялаш мавзуларида сўҳбат бўлиб ўтди.

 

Охирги янгиланиш: 22.01.2019 | 13:14