11 Январь 2019
“Мардлар қўриқлайди Ватанни!” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Қарши шахрида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” ватанпарварлик рухидаги қўшиқлар вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5413-сонли фармойиши ижроси юзасидан Вилоят ҳокимининг 2018 йил 14 декабрдаги Х-1261/12-сонли қарори иловаси билан тасдиқланган дастурнинг 44-банди ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Жанубий Ғарбий Махсус Ҳарбий Округи, Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси хамкорлигида 2018 йил 11 январь куни Қарши шаҳар маданият марказида жойлардаги маданият марказлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” ватанпарварлик рухидаги қўшиқлар вилоят кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур кўрик-танлов икки босқичда 2 та гуруҳга: 1-гуруҳ 7 ёшдан 18 ёшгача, 2-гуруҳ 19 ёшдан 30 ёшгача бўлинган холда ташкил этилиб, биринчи босқич туман ва шаҳар босқичлари 2018 йил 4 январдан 8 январга қадар туман ва шаҳар марказларида, иккинчи босқич вилоят босқичи 11 январ куни Қарши шаҳрида юқори савияда ташкил этилди.

Танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган 30 нафар номзодларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан Низом талаблари асосида кўриб чиқилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуни ҳулосасига кўра 1-гуруҳ 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 1-ўрин Қарши туманидан Исломбек Икромовга, 2-ўрин Яккабоғ туманидан Ферузбек Тошмуродовга, 3-ўрин Шаҳрисабз шахридан Достон Абдувоитовга, 2-гуруҳ 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 1-ўрин Деҳқонобод туманидан Мехроншох Бекназаровга, 2-ўрин Шахрисабз туманидан Фаёзиддин Норқобиловга, 3-ўрин Шаҳрисабз шаҳридан Хасан Хусан Норбобоевларга берилди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга вилоят маданият бошқармасининг диплом-фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 20:08