11 Январь 2019
“Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ҳужжатларни тўғри юритиш” мавзусида семинар

Тошкент вилояти болалар мусиқа ва санъат мактаби директорлар кенгашининг иш режасига асосан жорий йилнинг 10 январь куни жойларда ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди.

Семинарда Чирчиқ шаҳаридаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Асильбекова “Болалар мусиқа ва санъат мактабларида хужжатларни тўғри юритиш” мавзусида семинар олиб борди.

Семинар жараёнида мактабга тегишли бўлган меъёрий ҳужжатлар бирма-бир таништириб ўтилди.

Қибрай тумани 26-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Н.Ботирова “Сольфеджио фанида битирувчилар билан ишлаш” мавзусида семинар олиб борди. Шу билан бирга педагог ҳар доим услубларини ўзгартириши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Қибрай тумани 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Н.Назарова “Юқори синфларда хор жамоаси махорати” мавзусида семинар олиб борди.

Чирчиқ шаҳар 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси О.Кимсанов “Аккордеон мутахассисилиги” бўйича полифония устида ишлаш кўникмаларини ривожлантириш” мавзуида семинар олиб борди.

Нурафшон шаҳар 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида хореография йўналиши бўйича “Мумтоз рақс фанидан комбинацияларда мумтоз элементларнинг бирикмаси” мавзусида А.Сайфуллаев семинар ташкил этиб, хореография дарс методикаси бўйича фикрлар ва дарснинг қандай ўтилиши. Ўқитувчининг ўзни тутиш қонун-қоидалари ва ўқувчиларга харакатларни қандай ўргатиш усуллари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Семинарда Тошкент вилояти болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари иштирок этишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 22.01.2019 | 10:24