13 Январь 2019
Бахтиёр Сайфуллаев Кореянинг Triple Crown Group ташкилоти вакили Жонг Сён Янг билан учрашди

Бугун Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Корея Республикаси Triple Crown Group ташкилотининг вакили Жонг Сён Янг билан учрашди.

Учрашувнинг асосий мақсади Evergreen Motors компанияси томонидан инвестиция лойиҳалари асосида катта майдонда барча шарт-шароитлари мужассамланган мажмуа барпо этиш масалалари муҳокама қилинди. Унда икки томонлама турли фикрлар ва таклифлар алмашилди, шу билан бирга жаноб Жонг Сён Янг томнидан инвестицияни айнан нима учун Ўзбекистонга йўналтирилганлигини айтиб ўтди, чунки Ўзбекистон Республикасининг Давлат Раҳбари Корея Республикасига расмий давлат ташрифи чоғида, унинг нутқларини тинглаган Evergreen Motors компаниясининг Бош директори шу қарорга келган экан.

“Шуни таъкидлаш жоизки, кореис халқига ўзбек халқининг дўстона муносабатлари 80 йил олдин бошланганлиги эътироф этиш лозим. Бу муносабатларни доим биз учун муқаддаслиги алоҳида айтишим зарур”-деб фикрини давом эттирди Жонг Сён Янг. Унинг фикрича, агар икки томон хохлаётган лойиҳалар амалга оширилса, яъни маданият ва истироҳат боғларнинг замонавий усулда барпо бўлиши, икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини янада оширади.

 

Охирги янгиланиш: 19.10.2019 | 17:29