16 Январь 2019
Замон ва макон узра авангард

Жорий йилнинг 18 январдан - 18 февралга қадар Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида  Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи тўпламидан сараланган асарлардан иборат "Замон ва макон узра авангард" номли кўргазма бўлиб ўтади. 
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси залларида намойиш этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи тўпламидан саралаб олинган ва кўргазмада намойиш этиладиган ҳар бир асар бу афсона, бу аниқ тарихий даврнинг маданий ифодасидир. Кўргазмада рус ва ўзбек авангардини акс эттирувчи 126 та асар намойиш этилади, бу  ХХ аср санъатининг хали тўлиқ ўрганилмаган феноменларидандир.
Кўргазманинг очилиш маросими 18 январь соат 17:00да бўлиб ўтади.

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58