11 Февраль 2019
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Сирдарё вилоятида

Бугун Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Вилоятдаги Сирдарё туманинг 10 ва 12 - сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларини кўздан кечирди.

Ташриф чоғида мактабда тахсил олаётган ўқувчилар билан яқиндан суҳбат қурди, шуни таъкидлаш жоизки Сирдарё вилоятида ёшларни санъат соҳасига жалб этиш бўйича шу кунга қадар етарли ишлар амалга оширилмаганлиги боис, ёшлар учун тўгараклар ҳам талаб даражасида эмас.

Шунинг учун ҳам Б. Сайфуллаев айнан шу ҳудудга нисбатан Чора-тадбирлар режаси асосида ёшларни бўш вақтларини унумли ва хунарга молик қилиб ташкиллаштиришда шахсан назоратни кучайтирди.

Шунингдек, ташриф доирасида “Истиқлол” маданият марказининг иш фаолиятини кўриб чиқмоқда.

Бизни кузатиб боринг, ташриф давом этади.

Охирги янгиланиш: 20.04.2019 | 13:30