11 Февраль 2019
9-чегара пости янги биносининг очилиши муносабати билан ўтказилган байрам тадбири ҳақида

Жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент туманининг “Кўксарой” МФЙ ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Давлат Хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари 9207-ҳарбий қисм 9-пости янги биносининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Давлат Хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари раҳбарияти, туман “Нуроний” жамғармаси, мактаб-коллежларнинг ўқувчи ёшларидан иборат 100 дан зиёд меҳмонлар ва 9207 ҳарбий қисм аскарлари қатнашдилар.

 

 

Мазкур тадбирдаТошкент вилояти Тошкент тумани Маданият бўлими хонандалари Абдужалил Тоҳиров, Тоҳир Абдураҳманов ҳамда Бахтиёр Бердиёровлар ижросида куй-қўшиқ ва жозибали рақслар ижро этилди ҳамда йиғилганларга хуш кайфият бағишлашди. 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55