11 Февраль 2019
Маданият соҳасида ахборот технологиялари

Мамлакатимизда АКТ ва ахборот хавфсизлиги соҳасига оид қабул қилинган қатор қарор ва фармойишлар ижросини таъминлаш, Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ахборот хизматини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 8 февраль куни Бошқарманинг фаоллар залида ўқув-услубий семинар ташкил этилди.

Семинарда тизимда ахборот алмашувини жадаллаштириш, E-xat тизими, ахборот хавфсизлиги, ахборот ва матбуот хизматлари вазифалари ва ишлаш механизмини яратиш борасида қатнашчиларга мутахассислар томонидан тушунча ва маълумотлар берилди. Иштирок этган бошқарма тизимидаги ташкилот вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан етарлича жавоблар олишди.

Семинар хулосасига кўра тизимдаги барча ташкилот ва муассасаларда АКТ ва ахборот хизматлари учун алоҳида-алоҳида масъул ходим ажратиш, веб-сайт тайёрлаш ва бойитиб бориш, тизимдаги қилинган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш кераклиги ҳақида келишиб олинди.

Охирги янгиланиш: 20.04.2019 | 13:30