11 Февраль 2019
“ЎЗБЕК ДАВЛАТ ЦИРКИ” ҲАМДА ШАҲАР ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ШАҲАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 23 январдаги 55-сонли Қарори билан тасдиқланган “2019-2020 йилларда ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ҳамда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режаси” ҳамда мамлакатимизда ёшларга оид норматив–ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, Томонларнинг ўз Уставларида белгиланган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширилишини таъминлаш йўналишидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси директори Рустам Мажидов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Акмал Жумабоев томонидан меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум имзоланишдан мақсад шуки, ёшларни маънавий–аҳлоқий жиҳатдан ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.

Шунингдек, “Ўзбек давлат цирки”да фаолият юритаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсия этиш, турли танловлар, ҳайрия акцияси, конференция, семинарларга жалб этиш ҳам асосий мақсадлардан биридир. Ўзбекистон Республикаси миллий эстрада-цирк санъатини ривожлантириш, цирк ва миллий халқ томошалари дастурлари ва кўргазмали чиқишларини  тарғиб этиш мақсадида оммавий ахборотларда кенг ёритишга ҳам эътибор қаратилган. 

 

Охирги янгиланиш: 16.02.2019 | 14:06