11 Февраль 2019
Фарғона вилоятида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кенг нишонланмоқда

Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида  шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

 

 

Темурийлар авлодининг энг атоқли вакили, атоқли шоир таваллуди муносабати билан ташкил этилган кўргазмали тадбирда Фарғона шаҳридаги таълим муассасаларида билим олаётган ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

 

Музей илмий ходимлари томонидан шоҳ ва шоирнинг ҳаёт йўли, унинг Ҳинд тупроғида амалга ошириган буюк ишлари, ўз ижодий асарлари билан жаҳон адабиётига қўшган улкан ҳиссаси тўғрисида экскурсия ўтказилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.04.2019 | 13:30