11 Февраль 2019
В.Успенский номидаги РИМАЛда Навоий таваллудига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди

Буюк ўзбек шоири, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган концерт дастурида лицейнинг барча синф ўқувчилари иштирок этишди.

Лицейда хар йили мунтазам равишда ўтказилиб келадиган концерт аввалида шоир хаёт ва ижод йўли хақида  яна бир бор айтиб ўтилди, сўнг шоир ижодига мансуб ғазаллар ва рубоилардан ўқилди. асарлардан олинган саҳна кўринишлари тақдим этилди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган Алишер Навоий ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқлардан ижро этишди. Замира Рахматуллаева рахбарлигидаги "Мерос" ансамбли томонидан ижро этилган мумтоз наволар томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.  Тадбир сўнгида "Навоийхонлик хафтаси"да фаол қатнашган ўқувчилар фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55