11 Февраль 2019
Тошкент вилоятида “Темир йўл объектларида хавфсизликни таъминлаш” деб номланган тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 9-февраль куни Тошкентт вилояти Оҳангарон шаҳар 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёш авлодни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Темир йўл объектларида хавфсизликни таъминлаш” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда мактабнинг халқ чолғулари ҳамда тасвирий санъат бўлими ўқувчилари ўз истеъдодларини намойиш этишди.

Мазкур тадбирда қатнашган томошабинлар ўзларига керакли саволларга жавоб олишди. Тадбир ташкилотчилари томонидан фаол иштирок этган ўқувчилар совғалар билан тақдирландилар.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55