11 Февраль 2019
Бахшичилик санъатига хорижий шинавандаларнинг қизиқиши ортиб бормоқда

Халқаро бахшичилик санъати фестивали танлови ва илмий-амалий анжуманида иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий ва хорижий иштирокчиларни саралаш бўйича комиссия ўз иш фаолиятини давом этирмоқда.

Мана бугун ҳам, Маданият вазирлигида хорижий иштирокчилар томонидан юборилган аудио ва видеоматериаллари саралаш комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Хусусан, Россия, Якутия, Башкирия, Бошқирдистон, Саха-Ёқутистон, Туркманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Малайзия, Австралия ҳаттоки Мексикадан бахшичилик санъати шинавандалари ўз ижод намуналарини тақдим этишган.

Эслатиб ўтамиз, ижод намунангизни ва ўзингиз ҳақида маълумотни ҳамда телефон рақамингизни жорий йил 20 февралга қадар инстаграмда «#bakhshichallenge» хештеги орқали тақдим этишингиз мумкун.

Охирги янгиланиш: 20.04.2019 | 13:30