20 Февраль 2019
“Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Мажлис Баёни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган мажлис

БАЁНИ

"Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 18 майдаги 371-сон қарори ижросини таъминлаш, маданият ва санъатнинг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб авайлаш, ривожлантириш ҳамда давлатлараро халқлараро дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб мажлис қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалининг (кейинги ўринларда “Фестиваль” деб аталади) якуний босқичи 2019 йил
11-13 июль кунлари Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Фестивални ўтказиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан сарфланадиган маблағлар учун “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дирекцияси;

Фарғона вилояти маҳаллий бюджети, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ҳайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан сарфланадиган маблағлар учун Фарғона вилояти ҳокимлиги буюртмачи этиб белгилансин.

3. Фестивални юқори савияда ўтказиш бўйича ижодий гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда Ижодий гуруҳ деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 18 майдаги 371-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида Фестивалнинг биринчи боскичини 2019 йил апрель ойида ўтказилишини ва жорий йилнинг 10 май кунига кадар иштирокчиларнинг тегишли ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (Сайфуллаев)

а) жорий йилнинг март ойига қадар:

Фестивалнинг логотипини ва ҳайкалча намуналарини ишлаб чиқсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарга етказишни таъминласин;

Фестиваль дастурини ишлаб чиқиш ва уни фестивалдан камида уч ой аввал, туристик ташкилотларга тақдим этиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш чораларини кўрсин; Фестиваль иштирокчиларини баҳоловчи халқаро хакамлар ҳайъати таркибини шакллантирсин ва тасдиқласин.

б) Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ғаниев) билан биргаликда: Фестивални юқори савияда ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириб бориш максадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлиги қошида штаб фаолиятини ташкил этсин;

вазифаларни тенг тақсимлаган ҳолда Фестивалнинг якуний боскичини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқласин;

Фестивалнинг сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқишда халқаро хакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда ижодий гуруҳ (режиссёр, балетмейстр, раққосалар ва бошқалар)нинг гонорар билан таъминлашга эътибор қаратсин; республикамизда ижод қилаётган санъаткорларнинг ижод намуналарини тарғиб қилиш, уларни чет давлатларга экспортини ташкил этиш мақсадида, халқаро ташкилотлар ва хорижий маданият ва санъат йўналишида фаолият олиб бораётган етакчи мутахассисларини (продюсерлик компаниялари) таклиф қилган ҳолда Фестиваль доирасида “Мусиқали кўргазма”сини ташкил этсин.

6. Ижодий гуруҳ (Назарбеков):

Фестивални ўтказишга дойр намунавий дастур ва сценарийсини ишлаб чиқсин ва жойларга етказиш чораларини кўрсин;

тадбирнинг халқаро аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда, машҳур эстрада хонандалари, таниқли санъаткорлар, рақс жамоалари, халқ дорбозлик ва ҳаваскорлик цирк гуруҳлари, аския ва қизиқчилар, миллий ва қадимий урф-одат, анъаналар ва қадриятларни юқори савияда намойиш этадиган фольклор жамоалари иштирокини таъминласин.

7. Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ғаниев)га:

Фестиваль ўтказиладиган худудни ободонлаштириш, тадбир ўтказиладиган жойларга олиб борувчи йўлларнинг асфальт қисмини таъмирлаш, дарахт ҳамда бошка ўсимликларни буташ, ландшафт майдонларини тартибга келтириш, байрамона безатиш, тозалаш, чикинди ташлаш жойларини ташкил этиш, мавжудларини иш ҳолатига келтириш, махсус жойларда био-хожатхоналарни ўрнатиш;

2019 йил июль ойига қадар Марғилон шаҳрида фестивални акс эттирувчи логотиплар, тасвирий воситалар, баннерлар ва бошқа тарғибот воситаларини ўрнатган ҳолда байрамона безатиш чораларини кўрсин; Фестиваль иштирокчилари ва хорижий меҳмонларни кутиб олиш, меҳмонхона ва ички транспорт воситалари билан таъминлаш, овқатлантириш масалаларини ташкил этиш, бунда хорижий ансамбллар ва иштирокчиларни меҳмонхоналарга жойлаштиришда уларга имтиёзли нархларда миллий валютада (сўмда) хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси (Латипов) билан биргаликда тасдиқланган дизайн асосида тарғибот воситалари ва баннерларни чоп этиш, уларни Марғилон шаҳри бўйлаб марказий кўчалар ҳамда тадбир ўтадиган жойлар атрофига жойлаштириш чораларини кўрсин;

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлик бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юклансин.

8. Ўзбекистон Бадиий академияси (Нуридинов), “Ўзбеккино” миллий агентлиги (Зокиров), “Ўзтўкимачиликсаноат” уюшмаси (Ҳайдаров), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Саидов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов) ва Республика “Ҳунарманд” уюшмаси (Абдуллаев) Ташкилий қўмита белгилаган ҳудудда Фестиваль доирасида миллий созлар ва либослар, хунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотувини ташкил этсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари фестивалда иштирок этадиган эстрада хонандалари, таниқли санъаткорлар, рақс жамоалари, халқ чолғулари ва мусиқа ансамбллари ҳамда фольклор жамоаларининг Марғилон шаҳрига келиб кетишлари учун зарур транспорт воситасини ажратиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ҳал этсин.

10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов):

Фестиваль бўлиб ўтадиган жойларда, иштирокчилар жойлашган меҳмонхоналарда, шунингдек, тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнларида тез тиббий ёрдам пунктларини ташкил этсин ҳамда жойларни санитария-гигиена талабларига тўлик жавоб беришини таъминласин;

ошпазлар ва овкат тайёрлашда хизмат қилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тайёргарлик далолатномаларни тузсин;

зарур холларда фестивалнинг хорижий ва маҳаллий иштирокчиларига малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, жойлардаги ҳар бир тиббиёт муассасаларида алоҳида хоналар тайёрлаш ва ажратиш вазифалари юклансин.

11.Ички ишлар вазирлиги (Назармуҳаммедов) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон карори талаблари асосида тадбир билан боғлиқ объектларда ва уларнинг атроф ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

12. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (Хакимов), “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти (Хасилов): Фестиваль нуфузини эътиборга олган ҳолда хорижий иштирокчиларнинг келиб-кетиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш; Фестиваль иштирокчиларини тантанали кутиб олиш ва кузатишни ташкиллаштириш учун Ташкилий кўмитага Тошкент, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари аэропортида алока воситалари билан жиҳозланган махсус хона ажратиш;

“VIP” (юқори мартабали мехмонлар учун), “CIP” ва “Расмий делегацияларни кутиб олиш заллари” орқали белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш;

хорижий меҳмонларнинг белгиланган меъёрдан ортиқча вазндаги ва хажмдаги юклари ҳамда мусиқа асбобларини халқаро авиаташуви, чипталарни алмаштириш ва қайтаришни ўрнатилган тартибда амалга ошириш;

Фестиваль иштирокчиларини тантанали кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш учун Ижодий гуруҳ аъзолари ҳамда ҳамкорлик қилиши белгиланган масъул ходимлар Тошкент, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари аэропорт ва темир йўл вокзалларига, шунингдек, транспорт воситаларини авто тураргохдарга имтиёзли кириб-чиқиши ҳамда уларға теғишли шарт-шароитлар яратиш;

Фестиваль иштирокчиларининг юкларини аэропорт ва темир йўл вокзали ичкарисидан олиб чиқиш ва олиб кириш учун етарли аравачилар билан таъминлаш ва юк ташувчи ишчилар хизматини ташкил этиш чораларини кўрсинлар.

13. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Аққулов): Фестиваль доирасида хорижий сайёҳларни Фарғона вилоятига кенг жалб этиш;

Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Фестиваль доирасида ташриф буюрувчи меҳмонлар учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра, Фарғона ва Марғилон шаҳридаги меҳмонхоналаридан жойларни ажратиш чораларини кўрсин.

14. “Ўзбекэнерго” АЖ (Мустафаев):

Фестиваль ўтказиладиган ҳудудга олиб келувчи ва ҳудуддаги ташқи электр таъминоти ва узаткичларни тафтишдан ўтказиш;

ишлатиладиган, электр қуввати талаб этиладиган техникаларни ўрганиб чиқиб, зарур ҳажмда электр қуввати билан таъминлаш;

трансформатор, дизель генератор ва UPS мосламаларини ўрнатиш;

 

электр қуввати таъминотига тўрли электр мосламаларини ўзбошимчалик билан улаш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўрсии.

15. Ташқи ишлар вазирлиги (Ахатов) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Фестивалга хорижий давлатлардан таниқли фольклоршунос олимлар, ижодий жамоалар, мутахассислар ва фахрий меҳмонларни таклиф этишда амалий ёрдам кўрсатсин.

16. “Шарқ тароналари” ХМФ дирекцияси (Джўраев):

бир ой муддатда Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритсин.

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун хар йил назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

50 фоизи - Фарғона вилояти маҳаллий бюджета, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Фестивалга хориждан ташриф буюрадиган ҳайъат аъзолари ва иштирок этувчи делегацияларнинг меҳмонхона, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тасдиқланган сарф-харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин;

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасида амалга оширилиши белгиланган ишлар учун маблағларни мақсадли сарфланишини таъминласин.

17. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов)га Фестиваль тарғиботига оид теле-радио ва босма материалларни ҳамда Фестивални оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

18. Мазкур мажлис баёни қарорининг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев, Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииипг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09