13 Март 2019
Фарғона вилоятида “Ҳалқаро ёшлар фестивали” бўлиб ўтди

Қўшни Республикалар билан маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, кенг қамровли ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёш авлод ўртасида халқларимиз ўртасидаги қардошлик анъаналарини кенг тарғиб этиш мақсадида Фарғона шаҳрида 11-12 март кунлари “Истиқлол” ўйингохида тантанали “Ҳалқаро ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.

Фестивалда Тожикистон ва Қирғизистон Республикаси ҳамда Андижон ва Наманган вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этдилар.

Бугун делегация таркибидаги ёшлар Фарғона вилоят ҳокими ўринбосарлари Ф. Қосимов, Ж. Тоштемиров, Д. Қосимовалар ҳамкорлигида Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрди. Жами 200 дан зиёд меҳмонларга намунавий суҳбат ва экскурсиялар ташкиллаштирилди. Саёхат жараёнида вилоятнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этди.

 

Охирги янгиланиш: 22.03.2019 | 15:50