13 Март 2019
“Сирдарёда маданият ва санъат куни” доирасида маҳорат дарслари

Жорий йилнинг 12 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Сирдарёда маданият ва санъат куни” доирасида бир қанча маҳорат дарслари ташкил этилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев кўрсатмасига биноан, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори Ш.Тохтасимов раҳбарлигида бир гуруҳ ижодкорлар, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Маданият бўлимининг “Дўстлик” маданият марказида “Маҳорат дарсларини” олиб боришди.

Маҳорат дарсларини юқори савияда амалга ошириш мақсадида олий мактабда фаолият юритаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, доцент, Ўғилой Мухаммедова ҳамда олий мактаб талабаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азатова Ферузалар томонидан машғулотлар юқори савияда олиб борилди. Мутахассислар томонидан учрашув давомида ўзбек миллий рақс санъатининг меросий рақсларидан “Тановор” ва “Муножот” рақслари хусусида амалий ҳамда назарий маълумотлар бериб ўтилди.

Бўлиб ўтган Маҳорат дарсларига вилоятнинг худудларидаги рақс ўқитувчилари ҳамда ўқувчи-ёшлари қамраб олинди. Шунингдек, уларга ўзбек рақс санъати асоси нақадар бой санъат эканлиги тўғрисида билим ва кўникмалар берилди. Маҳорат дарслари “O’zbekiston 24” ҳамда “Sirdaryo” телеканали орқали тасвирга олинди.

 

 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31