14 Март 2019
Қашқадарё вилоятида пиллакорларга бағишлаб тадбир

Жорий йилнинг 13 март куни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Марказий ўйингоҳда пиллакорларга бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими З.Ш.Рўзиев, вилоят ҳокимлиги вакиллари, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, туман пиллакорлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар. 

Тадбирда пиллачилик соҳасида режалаштирилган устивор вазифалар тўғрисида гапириб ўтилди ва туман пиллакорлари келаётган Наврўз айёмлари билан табрикланди. Туманнинг илғор пиллакорларидан Гулбоғ МФЙда яшовчи Санобар аяга кўп йиллик меҳнатлари учун дам олиш сиҳатгохига йўлланма тақдим этилди. Пиллакорларга махсус кийимлар тақдим этилиб, дастурхонлар бахорий таомлар билан безатилди.

Тадбир давомида маданият бўлими ижодий ходимлари ва вилоятдан ташриф буюрган санъаткорлар  ўз  концерт дастурларини намойиш этдилар. 


 


 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31