14 Март 2019
Бухорода "Мозий ва бугун" деб номланган кўчма кўргазма ташкил этилди

Жорий йилнинг 13 март куни Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг Тасвирий санъат музейи "Ёшлар марказида" "Мозий ва бугун" деб номланган кўчма кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Бухоро давлат музей-қўриқхонаси заҳираларидаги Бухоро замонавий ижодкор рассомларининг рангтасвир, графика, хайкалтарошлик ва халк амалий санъат усталарининг асарлари кенг миқёсда томошабинларга хавола этилди.

Кўргазма доирасида ўлкамиз ўтмишидаги тарихий лавҳаларни ёритувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди.

 

Охирги янгиланиш: 22.03.2019 | 15:50