14 Март 2019
Қорақалпоғистон Республикасида Ернияз Панаевга бағишланган тадбир ва кўргазма ташкиллаштирилди

Жорий йилнинг 12 март куни Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва  маданияти давлат музейи Караузяк туманида жойлашган болалар мусиқа мактабида қишлоқ хўжалиги фидоийси Ернияз Панаевга бағишланган тадбир ва кўргазма ташкиллаштирилди.

Ернияз Панаев икки маротаба  Ўзбекистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг депутати ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг депутати лавозимларида ишлаган.

50 йилдан ортиқ вақт халққа самарали хизмат қилган булса, 36 йил  давомида Кегейли ва Караузяк туманларида йирик хўжаликларни бошқарган. Ўз меҳнат фаолиятида инсон ерга қандай мехр берса, ер инсонга минг маротаба зиёда меҳр ва барака беришини ёш авлодга ўргатди.

Кўргазмага Панаев Ерниязга тегишли фотолар, эришган ютуклари бўйича ҳужжатлар ва портретлари намойишга қўйилди.

 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31