14 Март 2019
“Наврўз садолари” номли мусиқа фестивалининг Тошкент вилояти саралаш босқичи ўтказилди

Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида кўповозли халқ чолғу ансамбль ва оркестрларининг “Наврўз садолари” номли мусиқа фестивалининг вилоят саралаш босқичи Нурафшон шаҳри 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида жорий йилнинг 12 март куни ўтказилди. Мусиқа фестивалида жами 12 та жамоалар иштирок этди.

Мусиқа фестивалида Ўзбекистон Давлат Консерваторияси оркестр дирижёрлик кафедраси доценти М.Акмалжонова ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси М.Назаров ташриф буюрди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни ҳар бирини ижро маҳоратига, саҳнавий маданиятига маъно мазмунига алоҳида эътибор бериб, 1-ўринга мунособ деб топганларни Республика босқичига тавсия этди.

Шунингдек, барча иштирокчиларга вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан эсталик совғалари  топширилди.

Охирги янгиланиш: 22.03.2019 | 15:50