14 Март 2019
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг Сингапур Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Сингапурда давом этаётган хизмат сафари доирасида Сингапур Республикасининг Мудофаа, ташқи ишлар вазири ва жанубий- шарқий минтақаси мери ҳисобланадиган Мохамад Малики Бин Осман билан учрашди.

Учрашувда томонлар дин, маданият, тарих каби масалалар ҳамда икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқларини янада мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб боришди. Мохамад Малики Бин Осман ўз сўзида жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Сингапурнинг миллатлараро тотувлик марказида Сингапур Ислом кенгаши раиси ўринбосари Аль-бакри Ахмад билан учрашиб Сингапур Республикасида сақланаётган Ислом динига оид мерослар ҳақидаги маълумотлар билан танишди.

 


 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31