14 Март 2019
Қашқадарё вилоятида “Наврўз садолари” номли V Халқаро мусиқа фестивалининг вилоят саралаш босқичи

Қашқадарё вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий кўп овозли ансамбль ва оркестрларининг “Наврўз садолари” номли V Халқаро мусиқа фестивалининг вилоят саралаш босқичи 13 март куни Қарши шахар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

20 нафар оркестр ва ансамблларнинг ижролари тингланди. Яккабоғ тумани 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ансамбл жамоаси ҳамда Китоб тумани 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби оркестр жамоаси вилоят босқичидан биринчи ўринни қўлга киритиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, барча иштирокчиларга вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси номидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Охирги янгиланиш: 22.03.2019 | 15:50