15 Март 2019
ЎзДСМИда фаол ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Юртимизнинг ҳар жабҳасидаги иқтидорли ва билимли ёшлар келажак истиқбол учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ҳар томонлама кучли, билимли ва ғайратли ёшларни ўстириш, турли соҳаларда малакали кадр сифатида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас.

Куни кеча Ўзбекистон санъат ва маданият институти Конферециялар залида институт ректори Иброҳим Юлдашев Ёшлар иттифоқи кенгаши фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот жараёнида олдинда турган қатор режалар, креатив лойиҳалар, инновацион дастурлар тақдим этилди. Интеллектуал асримизда тез суръатлар билан ривожланаётган давр технологиясида ёшлар иштироки, илмий-бадиий салоҳиятининг юксаклиги эътироф этилди. Бу борада Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан амалга оширилиши кўзланган ишлар муҳокама қилинди. Муносиб таклифлар, янгича ўзгартиришлар кўриб чиқилди. 

Тенги йўқ она Ўзбекистонимиз бутун дунё ҳамжамиятида жадал суръатлар билан ривожланаётган бир вақтда фаол ёшларимизнинг саъй-ҳаракатлари олий мақсадлар йўлини бирлаштиради. Фидоий ва жонкуяр ватандошларга чексиз зафарлар ёр бўлсин.

 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31