01 Апрель 2019
Мўйноқда “Мўйноқ – чеварлар макони” номли кўчма кўргазма ташкил этилди

Мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш, Мўйноқ халқини ота-боболаримиздан қолган ҳунар дурдоналари билан таништириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида сақланаётган экспонатлардан “Мўйноқ – чеварлар макони” атамасидаги кўчма кўргазма ташкил этилди. Мўйноқ халқи ва меҳмонлари бу кўргазма орқали ушбу ҳудудда яшаган чеварлар томонидан яратилган ХХ асрнинг биринчи ярмига оид миллий ҳунармандчилик намуналари билан танишадилар.

Қорақалпоғистоннинг барча туманларида ҳунармандчилик яхши ривож топган бўлсада, Муйноқ ҳунармандчилик мактаби алоҳида диққатга лойиқ. Бу халқнинг асасий машғулоти балиқчилик бўлганлиги боис ўз амалий санъатида ҳам буни яққол намоён этган. Шунингдек, заргарчилик ҳунари ҳам бошқа туманларга нисбатан яхши ривож топган бўлиб, Мўйноқда 18 заргар яшаганлиги ва буларнинг орасида учтаси авлоддан авлодга мерос қолиб келаётган заргарлар оиласидан иборат эканлиги аҳамиятли. Фикримизни музейимиз залини безаб турган бебаҳо экспонат - “саукеле” далиллайди.

Машҳур этнограф олим Ағамбай Алламуратовнинг “Мангу мерос” китобида бебаҳо дурдона бўлган “кўк кўйлак”лардан бири Мўйноқ туманидан олинган бўлиб, “Упелек” лақабли чевар тикканлиги ҳақидаги маълумот учрайди.

Музейдаги бир қанча гиламчилик маҳсулотлари ҳам шу туманга хос бўлиб, улар И.Савицкийни жуда ҳайратга солган. Кўргазмада Мўйноқ туманидан йиғилган 43 экспонат томошабинлар назарига ҳавола этилди.

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41