03 Апрель 2019
Фориш туманида “Юртимизда Наврўз” номли тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 март куни Жиззах вилояти, “Фориш тумани,  Хонбанди маҳалласи, “Ахмат ота файз” тантаналар мажмуасида Учқулоч маданият маркази ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида “Юртимизда Наврўз” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида маҳаллалардаги барча уйлардан миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилди.

Наврўз байрам сайлида Учқулоч маданият марказида фаолият олиб бораётган “Парвоз” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари С.Ибрагимов, Ж.Рустамов, Б.Исмоилов ҳамда марказ қошида С.Камолова раҳбарлигида ташкил этилган “Қувонч” рақс жамоаси қатнашчилари томонидан тайёрланган рақслар намойиш этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17