12 Апрель 2019
ЎЗБЕКИСТОННИНГ БРИТАНИЯДАГИ ЭЛЧИХОНАСИДА ЎЗБЕК ТАЛАБАЛАРИ ТОМОНИДАН “ГАМЛЕТ” НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

Талабалар Буюк Британиянинг санъат ва маданият соҳасидаги машҳур Роуз Бруфорт коллежида бўлиб, у ерда йилда бир маротаба ўтказиладиган “Талабалар спектакл фестивали”да иштирок этиб қайтишади.

Фестивалда ёш театрчиларимиз томонидан Шекспирнинг “Гамлет” асари асосида саҳналаштирилган театр томошаси намойиш этилади. Унда Гамлет ролини драматик театр ва кино актёрлиги йўналиши биринчи босқич талабаси Бунёдбек Рўзимуҳамедов ҳамда унинг севгилиси Афеля ролини шу йўналишнинг 3 босқич талабаси Дилнора Ўлжабаевалар ижро этишади.

Шунингдек талабалар 14 апрель куни Ўзбекистоннинг Британиядаги элчихонасида ҳам театр томошасини намойиш этишади.

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2019 | 17:34