12 Апрель 2019
Ўзбекистон давлат консерваториясида ёшлар билан очиқ мулоқат ўтказилди

Куни кеча Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон давлат консерваториясининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аваз Мансуров консерваторияда таҳсил олаётган 4-босқич талабалари билан билан учрашди. Учрашувда битирувчи талаба-ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида қатор масалалар кўриб чиқилди.

Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ҳамда таклифлари мурожаат қилишди ва атрофлича жавоб олишди.

Бу каби учрашувлардан кўзланган асосий мақсад – ёшлар билан кўпроқ мулоқотда бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, тизимли бартараф этиш ва таклифларини ўрганиш ҳамда мос равишда ҳаётга тадбиқ этишдан иборатдир.

Охирги янгиланиш: 23.04.2019 | 19:56