13 Апрель 2019
БЕЛГИЯ ВА ИСРОИЛ МУСИҚА ИЖРОЧИЛАРИДАН МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида алқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтди. Унда 74 давлатдан 164 нафар иштирокчи қатнашди. Улар орасида Белгиядан “Voxtra” фольклор гуруҳининг вакиллари Рафаэль Де Кок, ЖенссенсЖекилайнва Исроилдан «The Baladis» гуруҳи яккахони Софи Цедака, созандалар Янив Тачман, Сери Леви Гад ҳам бўлиб, улар куни кеча Ўзбекистон давлат консерваториясида талаба-ёшлар учун маҳорат дарслари ўтишди.

Уларни Ўзбекистон давлат консерваториясининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аваз Мансуров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Феруза Қурбонова, халқаро алоқалар бўлими масъул ходими Илёс Қувватовлар кутиб олишди ва ҳамроҳлик қилишди. Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдди Шапира билан биргаликда меҳмонлар консерватория мусиқачолғулари музейи фондида сақланаётган чолғулар билан танишишди ҳамда музейнинг фахрий меҳмонлари китобига ўз тилакларини ёзиб қолидиришди.

Сўнгра, консерватория орган залида талаба-ёшлар учун маҳорат дарслари ва ўзлари ижро этган куй ва фольклор асарлар тўғрисида сўзлаб беришди.

Талаба-ёшлар улар томонидан ижро этилаётган созлар, уларни ижро этиш услублари, уларнинг миллий куйлари тўғрисида меҳмонлардан маълумотлар олишди.

 

Ўзбекистон давлат консерваторияси Матбуот хизмати

Охирги янгиланиш: 23.04.2019 | 19:56