14 Май 2019
Машҳур актриса Яйра Абдуллаева оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева оламдан ўтди. У бу йил 89 ёшни қаршилаган эди. 

Яйра Абдуллаева 1930 йилда Тошкентда дунёга келган. Илк бор «Бой ила хизматчи» картинасида суратга тушган. 1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 2011 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистон миллий академик театрида фаолият юритган. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳуманинг яқинларига таъзия изҳор этади.

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31