15 Май 2019
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси Хоразм вилоятида

Жорий йилнинг 14 май куни Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри  Хоразм вилоятига ижодий сафар уюштирди. Театр ижодкорлари томонидан Хоразмда саҳнавий чиқишлар намойиш этилди.  Театрнинг очилиш маросимида Хоразм вилояти маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Атамуродов, Хоразм вилояти театри директори Д.Ибрагимова ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Г.Раҳимовалар сўзга чиқиб, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри жамоасига ўзаро ижодий ҳамкорлик ва намойиш этиладиган мазмунли спектакллар учун миннатдорчилик билдирди.

Очилиш маросидан сўнг томошабинлар эътиборига  А.Авлонийнинг “Адвокатлик осонму?..” спектакли намойиш этилди.

Ушбу спектакль  маърифатпарвар ёзувчи А.Авлонийнинг ҳаёт ҳақиқатлари мотивлари асосидаги бадиий яхлит тасаввурлар инъикосидир. Спектаклдаги бош мазмун инсонларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги, илми, хат-саводи йўқлиги сабабли ўз ҳуқуқини теран англай олмаслиги жамият иллати сифатида юморга олинади. Асл ҳақиқат  эса, жамиятнинг ҳуқуқий онги, илм-маърифати борасида  янгича қараш, янгича маърифат нурлари ила инсонлар ҳаётини безамоқликка ҳаракат қилишдан иборат.

Муҳими бундай гастроль сафарлари театрларни ижодий фикр алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик ришталарини боғлашда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Намойиш этилган спектакль томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Охирги янгиланиш: 16.07.2019 | 17:34