15 Май 2019
"Ниҳол" мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

Жорий йилнинг 14 май куни "Узбекконцерт" давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими хонандаси, "Ниҳол" мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов ўзи таҳсил олган Урганч шаҳридаги 16-сон умумтаълим мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар совға қилди.

Ташриф давомида ўқувчилар учун хонанда томонидан жонли ижрода куй ва қўшиқлар куйланди.

Ўқувчи-ёшлар билан қизиққан соҳалари бўйича суҳбатлар ташкил қилинди. 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31