15 Май 2019
“Театрнинг сеҳрли олами” мавзусида ёшлар кўрик-танлови

Жорий йилнинг 15 май куни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан театрда фаолият юритаётган “Ёш режиссёрлар”, “Ёш актёрлар”, “Ёш раққосалар” клублари аъзолари ҳамда тадбирга  ташриф буюрган ёшлар иштирокида “Театрнинг сеҳрли олами” мавзусида ёшлар кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда иштирок этувчилар ўз маҳоратлари ва салоҳиятларини намойиш этишди. Иштирокчи ёшларнинг бир гуруҳи “Ёш актёрлар" клубига аъзо бўлишди.

Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси ушбу санъат йўналишига қизиқувчи истеъдодли ёшларни театрда фаолият юритаётган ижодий клубларга таклиф этади.

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2019 | 17:34