15 Май 2019
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари ШҲТ мажлисида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлган давлатларнинг маданият вазирларини VI мажлисида иштирок этмоқда.

Ушбу мажлисда 8 та давлат яъни, Хиндистон, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикалари ва Россия Федерацияси маданият вазирларининг учрашувлари бўлиб ўтади.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мажлисида кузатувчи давлатлар сифатида Афғонистон, Эрон, Белоруссия ва Монголия давлатлари қатнашади, шу билан бирга, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка давлатлари мулоқот шериклик асосида иштирок этиши ҳам кутилмоқда.

Мажлисда давлатлараро маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31