15 Май 2019
Фориш туманида “Истеъдод-2019” кўрик-танловининг саралаш босқичи

Жиззах вилояти, Фориш тумани маданият бўлими томонидан “Истеъдод-2019” кўрик-танловининг саралаш босқичи жорий йилнинг 11 май куни Хонбанди МФЙ ҳудудидаги 59-умумтаълим мактабида, 13 май куни туман марказидаги 33-умумтаълим мактаби ва Осмонсой МФЙ худудидаги 3-умумтаълим мактабида, 14 май куни Нурак МФЙ Нурак қишлоғи 4-умумтаълим мактаби, Қўлба МФЙ Кўхнабозор қишлоғи 5-умумтаълим мактаби ҳамда Осмонсой МФЙ Сайёд қишлоғи 7-умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди.

Саралаш босқичида мактабнинг иқтидорли, санъатга қизиқиши баланд ёшларидан танланган жамоалар халқ қўшиқлари, ўлан, лапарлар ижроси, миллий, замонавий ва турли миллат халқларининг рақслар ижроси, китоб мутолааси ва “Оммавий маданиятга” қарши курашишни ўзида мужассамлаштирган 4 та шарт бўйича беллашдилар.

Танлов якунида ғолиб жамоалар ҳакамлар ҳайъати томонидан 18 май куни маданият марказида ўтказиладиган ёшлар фестивалида иштирок этиш учун йўлланмалар билан тақдирландилар.

 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31