15 Май 2019
Тўрақўрғон тумани, Исвахон маданият марказида ижодий учрашув

Жорий йилнинг 15 май куни  Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Исвахон маданият марказига республикамизнинг таниқли санъаткорлари Ўзбекистон Республикаси халқ артисти М.Дадабоева, Тошкент миллий рақс ва хореография олий мактаби профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон миллий мақом санъати маркази бош директори, профессор Соибжон Бегматов, Ўзбекистон халқ хофизи Мажмуджон Тожибоев, Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Матбуба Дадабоева, Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош администратори Шоҳрух Рабимқуловлар ташриф буюриб, туман  аҳолиси, ёшлар вакиллари билан самимий, ижодий учрашув ўтказди.

Ижодий учрашувда таниқли санъаткорлар томонидан ижодий  мулоқотлар ва “маҳорат  дарслари”  ўтказилди.

Тадбир  сўнгида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2019 | 17:34