15 Май 2019
Сочи шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танловда Гулистон шаҳар 1-сон БМСМ ўқувчилари ғолиб бўлди

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари вилоят ҳамда Республика миқёсида ўтказилаётган кўрик-танлов ва фестивалларда юксак натижаларга эришмоқда. Жорий йилнинг 11-14 май кунлари Россия давлатининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган “Берег побед” XIX - Халқаро қобилиятли болалар ва ёшлар кўрик – фестивалида мактабнинг “Торли созлар” йўналиши, (скрипка) 4-синф ўқувчиси Дилбар Азаматова, “Ўзбек халқ чолғу созлари” йўналиши, (най) 5-синф ўқувчиси Мадина Исроилова, “Анъанавий хонандалик йўналиши”, 2-синф ўқувчиси Ситора Мухаммадиевалар фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, ўз санъати билан Сирдарё ёшлари номидан жонажон Ўзбекистонимиз байроғини яна бир бор юксакларга  кўтариб, кўрик-фестиваль лауреати  бўлди.

Кўрик-фестивалда мусиқа ва хореография йўналишлари бўйича МДҲ давлатларидан 300 дан ортиқ, 7 ёшдан 16  ёшгача бўлган қобилиятли болалар ва ёшлар иштирок этди. 

Фестивалнинг тақдирлаш маросими доирасида ўтказилган “Гала концерт”да мактаб ўқувчилари томонидан янграган куй-қўшиқлар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:31