15 Май 2019
Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг ўқитувчилари жисмоний машғулотлар жараёнида

Жорий йилнинг 15 май куни Термиз шаҳридаги "Сурхон" спорт мажмуасида давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг ўқитувчилари "Спорт инсонни матонатли қилиб тарбиялайди" шиори остида оммавий спорт бўйича жисмоний машқларни бажарди.

Енгил атлетика спорт турлари ичида энг чиройли ва фойдали машғулот ҳисобланади. Спорт халқларни бирлаштиради, жамоани бир тан бир жон бўлиб ишлашга ундайди.

Мажмуада шароитлар аъло даражада ташкил этилди, машғулотлар кўтаринки руҳда олиб борилди.

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2019 | 17:34