17 Май 2019
"Инжиқ қиз" номли юмористик томоша намойиш этилди

Жорий йилнинг 16 май куни Наманган ихтисослаштирилган маданият мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ижросини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича кичик ёшдаги ўқувчиларни театр санъатига қизиқишини ошириш ва истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қиладиган "Чақмоқ" болалар театр студияси (тўгарак) тузилиб,  "Инжиқ қиз" номли юмористик томоша дастури намойиш этилди.

Асар тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, қувноқ куй-қўшиқлар ва қизиқарли саҳна кўринишларидан иборат.

Томошага маданият мактаби ҳудудидаги 12-18-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, жами 200 нафар томошабин жалб этилди.

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 15:26