17 Май 2019
“Музей - халқ тарихи кўзгузи” номли тадбир

Жорий йилнинг 15 май куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари томонидан “18-май Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ҳ.Олимжон ва Зулфия боғида “Музей - халқ тарихи кўзгузи” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори С.Исмоилова самимий тилаклари билан очиб берди. Тадбир бошида музей ходимлари томонидан миллий либослар кўргазмаси намойиш  этилди. Тадбирга вилоят қўғирчоқ театри жамоаси ҳамда Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабининг иқтидорли талабалари ўз чиқишлари билан иштирок этдилар.

Тадбир давомида вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси  М.Абдурахмонова ҳамда таниқли шоир Ҳаёт Шодмон “18-май Халқаро - музейлар куни” муносабати билан, музей жамоасига ўзларининг самимий тилакларини билдирди.

Тадбирга ташриф буюрган “Нихол” мукофоти совриндори Зулхумор Мамарасулзода ўз қўшиқлари билан тадбир қатнашчиларига байрамона кайфият улашди. 

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 15:26