17 Май 2019
Жамбил вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Десенбой Биқибоевнинг Жиззах вилоятига ташрифи

Жорий йилнинг 15 май куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, Ш.Рашидов ёдгорлик филиали музейи ҳамда Ҳ.Олимжон ва Зулфия музейи филиалига Қозоғистон Республикаси Жамбил вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Десенбой Биқибоев ташриф буюрди.

Ташриф давомида фахрий меҳмон билан атоқли давлат арбоби Ш.Рашидов, атоқли шоир Ҳ.Олимжон ва Ўзбекистон халқ шоираси вафо ва садоқат тимсоли Зулфия ҳаёти ва ижоди, болалик йиллари, меҳнат фаолияти тўғрисида суҳбат олиб борилди.

Ташриф якунида Десенбой Биқибоев Ш.Рашидов ёдгорлик филиали музейининг ҳамда Ҳ.Олимжон ва Зулфия музейи филиалининг  фахрий меҳмонлар китобига ўз дил изҳорларини ёзди ва музей жамоасига ташаккур изҳор этди. 

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 15:50