17 Май 2019
Ўзбекистон Давлат табиат музейида “Мафтункор Ўзбекистон табиати” мавзусида фотокўргазма

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарорини ижросини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Давлат табиат музейида “18 май – Халқаро музелар куни”га бағишлаб Мафтункор Ўзбекистон табиати мавзусида фотокўргазма  ташкил этилди.

Фотокўргазмада, Ўзбекистон Давлат табиат музейи илмий ходимлари томонидан турли йилларда Ўзбекистон табиий худудларига ташкил этилган илмий экспедициялар натижасида йиғилган материаллар асосида чоп этилган табиий манзаралар тасвирланган фотосуръатлар намойиш қилинган. Мазкур ташкил этилган тадбир кенг аҳоли ва ўсиб келаётган юртимиз ёшларини миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш ҳамда экологик барқарорликни таьминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш, аҳолининг экологик маданиятини оширишда муҳим ўрин тутади.

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 15:26