17 Май 2019
Қашқадарёда “Ташаббус садолари” номли концерт дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 май куни  Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри томонидан “Ташаббус садолари” номли концерт дастури бўлиб ўтди.

Ушбу концерт дастури театр жамоаси томонидан алоҳида эътибор қаратилган ҳолда ташкил этилган бўлиб, театр олд майдонининг икки томонида миллий ўтовлар, театр рассомлари томонидан байрамона гуллар ва ленталар ўралган ҳолда дид ва моҳирлик  билан безатилди. Тунги чироқларнинг турли ранглари оқшом чоғида янада кўркамлик касб этди.

“Ташаббус садолари” номли театрлаштирилган концерт дастурида “Ватан”, “Халқим”, “Театр” “Лолалар”, “Наманганнинг олмаси” “Театрим”, “О, Муҳаббат”, “Ўзгача”, “Қўшиқларда кўнглим айтаман”  каби хонишлар театрнинг хор, вокал ва оркестри жамоалари жўрлигида ижро этилди.

"Дилхирож", "Андижон полкаси", "Тановар" каби миллий рақслар гулдастаси эса томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Театр репертуарида энг сара спектакллардан намуналар жумладан, “Оқ кема”, “Жаннатга йўл”, “Соҳибқирон” каби спектакллардан лавҳалар ижро этилди.  

Ушбу концерт дастурининг асосий мақсади, ёшларни театр ва мусиқа санъатига қизиқишини янада ошириш, шу йўл билан уларнинг онгу шуурида ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш кабилардан иборат бўлди. 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 11:08